Мамлакатимизда томорқачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунки деҳқон хўжаликлари, томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш юртдошларимиз даромадини ошириш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ғаллаорол туманининг Сарбозор МФЙ ва Тозауруғ ҚФЙ ҳудудларидаги аҳоли хонадонлари иссиқхоналардан унумли фойдаланиб, халқимиз дастурхонини иссиқхонада пишиб етиладиган турли ноз-неъматлар билан тўлдириш, турли кўчатлар етиштириш орқали катта даромад олиб келмоқда.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати