Ғаллаорол Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида "1-декабр- Халқаро ОИТСга қарши кураш куни" муносабати билан ўқувчилар иштирокида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда ОИТС ва ОИВ инфекцияларининг қандай касаллик эканлиги, юқуш йўллари ва касаллик оқибатлари ҳақида кўргазмали тарзда маълумотлар берилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати