Юртдошим, боғингга бир ниҳол қада
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Ғаллаороллик бир гуруҳ ёшлар ҳам нуронийлар дуосини олиб “Бахт” маҳалласи ҳудудида 2000 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экишди.
Ушбу лойиҳа атроф-муҳитни яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва экологик мувозанатни таъминлашга қаратилган.
Фуқаролар ўз ҳудудларида дарахт экиш, боғлар ва яшил майдонлар барпо этишда кўмаклашиши орқали шаҳарни янада кўркам ва яшил масканга айлантиришда ўз ҳиссасини қўшиши мумкин.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати