Куз – қиш мавсумида табиий ва техноген тусдаги офатларни олдини олиш долзарб масалага айланади.
Айни ушбу масалаларга кенг жамоатчиликни эътиборини қаратиш ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида мамлакатимизда жорий йилнинг 15 ноябрь кунидан 15 декабрь кунига қадар “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” уюшқоқлик билан ўтказилиши муносабати билан Ғаллаорол тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман Мудофаа ишлари бўлимида “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида профилактика тадбири ўтказилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати