Жорий йилнинг 5 ноябр куни “Ҳудудий электр тармоқлари” AЖ Ғаллаорол туман филиали биносида Ғаллаорол туман прокуратурасининг “Ҳудудий электр тармоқлари” AЖ манфаатида қарздор ташкилотлардан электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси Ф.Р.Музаффаров раислигида очиқ сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Очиқ сайёр суд мажлиси якунлангандан сўнг Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси Ф.Р.Музаффаров томонидан туман электр тармоқлари ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентабрдаги “Aйрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 968-сонли Қонуни мазмун-моҳияти тўғрисида давра суҳбати ташкил этилди.
Жумладан, “Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 30 сентабрдаги “Aйрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 968-сонли Қонуннинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.
Бундан ташқари, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат буджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларда иштирок этиш ҳуқуқини, шунингдек давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига прокурорнинг ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки билан боғлиқ ишларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш, давлат буджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга бўлган мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш, божхона тўловларини ундириш билан боғлиқ ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилаётганлиги юзасидан батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Ўтказилган давра суҳбатида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига суд раиси томонидан батафсил жавоблар бериб ўтилди.
Ғаллаорол туманлараро
иқтисодий судининг
раиси Ф.Р.Музаффаров