Ғаллаорол туманида 2024 – 2025-йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, беталафот ўтказиш, энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли, ташкилот ва муассасалар ҳамда иқтисодиёт тармоқларида электр энергиясини узлуксиз етказиб беришда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш ва тарғибот ишлари давом этмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳи томонидан тумандаги ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уйлар ҳамда аҳоли хонадонларида куз-қиш мавсумида кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлишини олдини олиш мақсадида ўрганишлар олиб борилиб, аниқланган камчилик ва муаммолар мутахассислар томонидан бартараф этилмоқда.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати