Ғаллаорол тумани Булоқбоши маҳалласининг Нуронийлари, меҳнат фахрийлари, бугунги кун авлод вакиллари ҳамда маҳаллий ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Тадбир якунида “Узунбулоқ” ва “Булоқбоши” маҳаллаларида истиқомат қилиб, 52 йилдан буён тинч тотув, ёш оилаларга ўрнак бўлиб яшаб келаётган Нуруллаевлар ҳамда Эгамбердиевлар оиласи иштирокида “Қўша-қариш соадати” номли маънавий-тарбиявий йўналишдаги тадбир ўтказилиб, тадбир иштирокчиларига Нуронийлар жамғармаси томонидан эсталик совғалари топширилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати