Қабул жараёнида туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ва масъуллар иштирок этишдилар.
Қабул давомида асосан фуқароларни қийнаб келаётган элекр энергияси, бандлик, кадастр хизмати, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилишди.
Ҳар бир мурожаат тегишли тартибда рўйхатга олиниб, кўтарилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди, айримларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Ҳал этилиши учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга қўшимча ўрганиш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати