БМТ Бош ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги "Қишлоқ ҳудудидаги аёлларнинг аҳволини яхшилаш тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябр “Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб эълон қилинган.
Шу муносабат билан Ғаллаорол тумани Ўзбекистон МФЙ Кўрагоний кўчасида яшовчи Юнусова Хафизахон онанинг хонадонида “Қишлоқ аёлининг” ҳаётидан лавҳалар мавзусида кичик маънавий маърифий тадбир ташкил этилиб, бир гурух маҳалланинг фаол аёллари Хафизахон онанинг ижод намуналаридан бахраманд бўлишди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати