Ғаллаорол тумани 15-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва психологларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан "Вояга етмаган ёшлар ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган жиноят, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш" юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.