Республикамизнинг таниқли ёзувчи шоирлари ҳамда вилоят Ёзувчилар уюшмаси аъзолари иштирокида “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида Ғаллаорол туман ихтисослаштирилган мактабининг иқтидорли ўқувчи ёшлари билан Ёшларда китобга меҳр уйғотиш, китоб ўқишга қизиқишларини янада оширишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда иштирок этган ёзувчи ва шоирлар ёшларга ўзбек адабиётининг энг сара янги адабиётлари тўғрисида маълумотлар беришиб, китобсевар ёшлар билан инсон ҳаётида китобнинг ўрни мавзусида давра суҳбатларини ўтказишди.
Учрашув давомида тадбир меҳмонлари ўз ижодларига мансуб шеърлардан намуналар ўқишиб, тадбирга кўтаринкилик ва ёшларга қувонч бағишлашди.