Ғаллаорол туман Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти Сарбозор МФЙ, Сарбозор қишлоғида яшовчи Ҳасанов Сарварнинг мурожаати бўйича шуни ёзиб маълум қиладики, 2024 йил 19 октябрда оилавий шифокор Хазтатқулова Хосият, Туманлараро ВТЕК раиси Эшмуратов З, Инсон ижтимоий хизматлар ходими Алиқулов Дилшодлар билан биргаликда Ҳасанов Сарвар хонадонига бориб, тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик натижаси бўйича Ҳасанов Сарварнинг ўрнатилган тартибда ногиронликни белгилаш бўйича барча хужжатлари невропатолог мутахассисига топширилди. Ногиронликни белгилаш учун барча хужжатларини туман ТНК раиси А.Жоникулов қабул қилиб, электрон ногиронлик базасига тушириш режага киритилди. Электрон базадан келган хабарга кўра Туманлараро ВТЕК томонидан ногиронлик гуруҳи белгиланади.