Ғаллаорол туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида аҳоли хонадонларига арзон нархда, 1 тонна кўмирнинг нархи 309800 (уч юз тўққиз минг саккиз юз) сўм қийматида тарқатилмоқда.
Аҳоли хонадонларига “Кўмир таъминот” МЧЖ Ғаллаорол филиали кўмир омборидан кўмир маҳсулотларини етказиб келиш ва аҳолига тарқатиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилиб, кўмир ёқилғисини етказиб беришда фуқароларга қулайликлар яратиш учун барча зарурий чоралар кўрилмоқда.