Куни кеча вилоят солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан Зарбдор, Бахмал ва Ғаллаорол туманлари солиқ инспекцияларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирокида навбатдаги профилактик тадбир ташкил этилди.
Унда коррупцияга ва терроризмга қарши кураш ҳамда киберхавфсизлик масалалари ҳусусида сўз юритилиб, солиқ хизмати ходимларига мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар ҳусусида ахборот берилди ва бундай иллатга қарши муросасизлик иммунитетини шакллантириш лозимлиги таъкидланди.