Жорий йилнинг 14 октябрь куни Ғаллаорол туманида жойлашган 53-сонли мактаб биносида Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг раиси Ф.Музаффаров томонидан болалар меҳнатига барҳам бериш аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, амалдаги ва янги қабул қилинган қонунларни кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида давра суҳбати ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни 1992 йил 9 декабрда ратификация қилди.
Бола ҳуқуқлари – болага нисбатан инсон ҳуқуқлари тоифаси, ирқи, жинси, тили, дини, туғилган жойи, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкийлиги, ижтимоий мавқеидан қатъи назар ҳар бир бола эга бўлиши керак бўлган ҳуқуқ ва эркинликлар.
Халқаро ҳуқуқда 18 ёшга етмаганларнинг барчаси бола деб тан олинган.
Ҳар йили 12 июнь — Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни сифатида нишонланади. Бундан мақсад — болалар меҳнати муаммосига ва уни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш зарурлигига бутун дунё эътиборини қаратишдир.
БМТ Бош Ассамблеяси 2021 йилни Бола меҳнатига қарши курашиш йили деб эълон қилди. Шунингдек, мамлакатлар болалар меҳнатини тақиқлаш ва бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган ва амалий қадамларни қўйиш мажбуриятини ўз бўйнига олди. БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларида 2030 йилга қадар бутун жаҳонда бола меҳнатининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича вазифалар белгиланди.
Ф.Музаффаров
Ғаллаорол туманлараро
иқтисодий судининг раиси