Ғаллаорол туман ҳокимининг Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Мамаражабовнинг маълумотига кўра
Оммовий ахборот воситалари орқали Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз ҚФЙ Қоронғул қишлоғи ҳудудидан ўтувчи Сангзор дарёси устидан ўтган осма кўприкнинг таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги тўғрисида ёритилган танқидий материал юзасидан туман ҳокимлиги, туман ободонлаштириш бошқармаси ва мутасадди корхоналар мутахассислари томонидан ишчи гуруҳ тузилиб жойида ўрганиб чиқилди ва ўрганиш натижаларига кўра қуйидагилар маълум қилинади.
Ушбу кўприк йиллар давомида табиий ва бошқа омиллар сабабли таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги, кўприкни таъмирлаш ишлари учун жорий йилнинг III чорак маҳаллий бюджет режасининг ортирилиб бажарилган қисмидан маблағ ажратилиши режалаштирилганлиги, маблағ ажратилганидан сўнг жорий йилн якунига қадар туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳудудда яшовчи маҳалла фаоллари билан биргаликда ҳашар йўли орқали таъмирлаш бўйича қишлоқ оқсақоллари билан келишиб олинганлиги билдирилади.