Давлат статистика органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар учун барча турдаги давлат статистика ҳисоботларини Интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этиш имконияти яратилган.
Туманда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари 2024 йил 2-чорак учун 4-fx шакли (чораклик) “Фермер хўжаликлари фаолияти тўғрисида”ги давлат статистика ҳисоботини Давлат статистика ишлари дастурига мувофиқ тақдим этиши лозим.
Илтимос, ўз вақтида ҳисобот тақдим этишни унутманг! Хисоботни тақдим этиш муддати 2024 йил 5 июлдан кечиктирмай.
Шу билан бирга, Сиздан ҳисоботда фермер хўжалиги фаолиятининг натижалари тўғрисидаги маълумотларни тўғри ва ҳаққоний акс эттиришингизни сўраймиз.
Ўз ўрнида, мансабдор шахсларнинг давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.
Сиз мазкур ҳисобот шаклини Давлат статистика агентлигининг расмий www.stаt.uz сайтидан ҳамда hisobot.stat.uz хаволаси орқали олишингиз мумкин. Шу билан бирга уни тўлдириш ва электрон шаклда жўнатиш юзасидан (97) 794-33-66 телефон рақамлари орқали тушунчалар олишингиз мумкин.
Туман статистика бўлими.