Ғаллаорол туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи А.Суюновнинг маълумотига кўра
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ва туман мактабгача ва мактаб таълими бошқарма ва туман масъуллари томонидан ишчи гуруҳи тузилиб, ҳолат ўрганилди.
Аниқланишича, тасвирда акс этган кўнгилсиз ҳодиса ташкилот тарбиячиси томонидан содир этилган. ДМТТ тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, 2024-йил 19-июн санасидан эътиборан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Хизмат текширув ишлари давом эттирилмоқда.