Жиззах вилояти ҳокимининг қарори билан тасдиқланган вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимларини этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида ўқитилишини ташкил қилиш бўйича Йўриқномасига мувофиқ, жорий йилнинг 6 ойида Ғаллаорол тумани ҳокимлигида ишга қабул қилинган туман ҳокимлиги рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежири Болбеков Азамат Баходир ўғли ва туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Ачилов Сахобжон Норбоевичларни этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларини ошириш бўйича семинар ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўқув машғулоти давомида ходимларнинг ҳуқуқий онгини ошириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва вилоят ҳокимининг коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқа ҳужжатларига риоя қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида семинар машғулот ўтказилиб, ходимларга Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни, вилоят ҳокими қарори билан тасдиқланган давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низоми, коррупцияга қарши курашиш сиёсати, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595-сонли қарори билан тасдиқланган ҳокимлик ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари, коррупцияга қарши курашиш соҳасида ходимларнинг мажбуриятлари ва коррупциявий харакатлар содир этиш хавфи келган вақтида ҳаракатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 829-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июнда қабул қилинган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни бўйича тушинтириш ва тавсиялар берилиб коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва кўрикмалари оширилди.