Ғаллаорол туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи А.Суюнов маълумотига кўра:
2024-йил 17-май куни "Кобул Дусов" расмий телеграм каналида чиққан хабар юзасидан расмий муносабат.
2024-йил 17-май куни телегграм ижтимоий тармоғидаги Кобул Дусов расмий каналида Ғаллаорол туманида ўқитувчилардан ремонт учун 250000-300000 сўмдан пул йиғилмоқда мазмунидаги хабар тарқатилди. Ғаллаорол туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими кўрсатиб ўтилган важлар тўлиқ асосиз эканлигини, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ва ўқувчиларидан ҳеч қанақа ремонт учун пул маблағлари йиғилмаётганлигини, ушбу бўйича директорлар расман огоҳлантирилганлигини маълум қиламиз.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати