Ғаллаорол туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси раҳбари Ш.Абдуллаевнинг маълумотига кўра ушбу 26 км узунликдаги автомобил йўлларини таъмирлаш бўйича 2024 йилга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси транспорт ҳузуридаги автомобил йўллар қўмитаси томонидан тасдиқланган.
Дастур бўйича 2024 йилнинг май ойида тендер ўтказилиб, пудратчи ташкилотлар аниқланади ва белгиланган йўлларни таъмирлаш ишлари 2024-2025 йилларда амалга оширилиши белгилаб олинди.
Ушбу қурилиш таъмирлаш ишлари Халқаро молия институти ҳисобидан молиялаштирилади.