Янгиланаётган Ғаллаорол туркуми доирасида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника болалар бўлимида тиббиёт ва ОАВ ходимлари иштирокида медиа-тур ташкил этилди.
Тиббиёт муассасасида шифокорлар, ҳамширалар билан давра суҳбатлари ташкил этилиб, саломатлик масканининг жихозланиш ҳолати, беморлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди.
Медиа-тур якунида муассасанинг моддий техника базаси, кадрлар билан таъминланиш даражаси ва улар учун яратиб берилган меҳнат шароитлари ўрганилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати