Ғаллаорол туман "Баркамол авлод" болалар мактабида фаолият олиб бораётган "Қақнус" ижодкорлар тўгараги аъзолари Алишер Саъдуллаев билан бўлган мулоқотда "Ёш китобхон" танловига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида бадиий адабиётлар сўраб мурожаат қилган эди.
Бугун ушбу китоблар ўз эгаларига етказилди.
Уни Ёшлар ишлари агентлиги Ғаллаорол туман бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Ж.Норбеков топширди.
Эндиликда барча китобхонлар мазкур китоблардан бемалол фойдаланиш имкониятига эгалар. Тўгаракнинг мўжаз кутубхонаси 300 дона сара асарлар билан бойиди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати