3-декабр “Халқаро ногиронлар куни” сифатида кенг нишонланади ва бундан кўзланган асосий мақсад жисмонан имконияти чекланган юртдошларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Ғаллаорол туманида ушбу сана муносабати билан жисмоний имконияти чекланган фуқаролар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, совғалар топширилди.
Байрам тадбирида санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар тадбирга кўтаринкилик, иштирокчиларга қувонч бағишлади.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати