Жорий йилнинг 12 декабр куни Ғаллаорол туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ж.Оқбоевнинг “Ғўбдин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулда маҳалла фуқаролари, туман масъул идоралар раҳбарлари иштирок этишди
Сайёр қабулда фуқароларни қийнаётган электр энергия таъминотидаги узилишлар, аҳолини суюлтирилган газ балонлари билан ўз вақтида таъминланиши, ичимлик суви ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди ҳамда аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатмаларни бериб, чора тадбирлар белгилаб олинди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати