Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг Ғаллаорол тумани Лалмикор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирокида ташкил этилган мулоқот давомида аҳоли томонидан бандлик, уй-жой масаласига оид муаммолар, ижтимоий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ҳамда бошқа масалалр юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Маҳаллий аҳоли томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксарият қисми жойида бартараф этилиб, муддат талаб этадиган мурожаатлар юзасидан тегишли корхона, ташкилот раҳбарларига ўз вақтида ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.
Сайёр қабул якунида 9 нафар хотин-қизларга бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари топширилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати