Ғаллаорол тумани Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида маҳаллий аҳоли иштирокида навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабул давомида маҳаллий аҳоли томонидан суюлтирилган газ болон, ички йўлларни таъмирлаш, ижтимоий ёрдам ва Лалмикор марказида автотранспорт воситаларининг ҳаракатларини тартибга олиш тўғрисида ҳамда бошқа масалалар бўйича мурожаатлар билдирилди.
Аҳолининг мурожаатлари сайёр қабул давомида муҳокама қилиниб, ҳамкор ташкилотлар томонидан ўз жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.
Маълум муддат талаб этадиган мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга ижросини таъминлаш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати