Туманнинг Самарқанд маҳалласи ҳудудидаги ижодкор ёшлар иштирокида “Ватан тақдири менинг тақдиримда, ватан тараққиётига менинг ҳиссам” мавзусида оммавий ахборот ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ижодкор ёшларнинг она ватанимизни мадҳ этувчи назм ва наср йўналишларидаги ижод намуналари тингланди.
Ижодий учрашув давомида ёш ижодкорлар билан ташкил қилинган давра суҳбатида уларга ижод йўналишида маслаҳатлар ҳамда тавсиялар берилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати