Юртимиз бўйлаб давом этаётган ватанпарварлик ойлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 декабрдаги ПҚ-79-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ғаллаорол туман Мудофаа бўлими ҳамда Жиззах горнизони “Олмачи 23931-сонли” ҳарбий қисм хизматчилари ҳамкорлигида туманнинг Маданият марказида ёшлар иштирокида “Халқ билан армия бир тану, бир жондир” шиори остида ватанпарварлик йўналишидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари ёшларга катта қувонч, тадбирга кўтаринкилик бағишлади.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
ахборт хизмати