Мурғак қалб эгаларига меҳр кўрсатиш, уларга доимо эътибор қаратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисобланади.
Янги йил байрами муносабати билан юртимиздаги ота-она қарамоғидан четда қолган болаларга ажратилган “Президент совғалари” Ғаллаорол тумани ҳокими Жалолитдин Оқбоев ҳамда масъуллар томонида болажонларга топширилди.
Янги йил байрами совғалари болажонларга улкан қувонч ва шодлик улашди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати