Ғаллаорол туман ҳокимининг Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Мамаражабовнинг маълумотига кўра
Ғаллаорол туманидаги “Ғаллаорол дехқон бозори”ни реконструкция қилиш ишларини бош лойиҳа (ген план) асосида қурилиши белгиланиб, бош лойиҳаси “ЎЗШАХАРСОЗЛИК ЛИТИ” ДУК томонидан тасдиқланган.
Тасдиқланган лойиҳага кўра замонавий типдаги савдо мажмуаси ҳамда сэндвич панеллидан йиғма павилион ташкил этилган бўлиб қўшимча савдо дўконлари қурилиши режалаштирилмаган.
“SARBOZOR QURILISH TRANS” ҳусусий корхонаси томонидан бозор ҳудудида ободонлаштириш, кўкламзорлаштириш, ҳудудни чиқиндилардан тозалаш каби ўзига юклатилган вазифаларни бажармаган, ҳудудда хар-хил қурилмалар ўрнатилиши натижасида бозор бетартиб ҳолатга келиб қолган.Ушбу ҳолат аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.
Бугунги кунда туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан ҳудуддаги маиший чиқиндилар тозаланиб, шахарсозлик ҳужжатларига зид равишда ўзбошимчалик билан ўрнатилган қурилмаларни бартараф қилиш бўйича Кадастрлар агентлиги туман бўлими томонидан огоҳлантириш хатлари тарқатилганлиги ва ўзбошимчалик билан ўрнатилган қурилмалар бартараф қилиш бўйича зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб ижроси назоратга олинди.