Тадбирда тумандаги ҳар бир маҳаллалардан ҳудудий босқич ғолиблари бўлган нуронийлар иштирок этишди.
Учта шарт бўйича бўлиб ўтган кўрик-танловда Қашқабулоқ маҳалласининг Кексалар маслаҳат гуруҳи раҳбари Артиқбой Шодмонқулов 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Ғолиб ҳамда совриндорларга Республика “Нуронийлар“ жамоатчилик Кенгаши ҳамда туман ҳокимининг пул мукофоти, эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати