“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида қўшма қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ғаллаорол туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчиларига қўшма қарор мазмун моҳияти тушунтирилди.
Шунингдек тегишли масъуллар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш тартиблари тушунтирилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати