Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодировнинг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида туманнинг Каризқудуқ ҚФЙ Муқри қишлоғида сайёр қабули бўлиб ўтди.
Оммавий сайёр қабулда вилоят ҳамда тумандаги тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.
Ҳар бир мурожаатчининг масалалари тингланиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатлар чуқур таҳлил қилинган ҳолда, бартараф этиш чоралари кўрилди ҳамда уларни ҳал этиш чоралари белгилаб олиниб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати