Ғаллаорол туманининг Сарбозор маҳалласидаги хотин-қизлар иштирокида “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда фарзандлар тарбияси, оилада соғлом муҳитни шакллантиришда ота-онанинг ўрни ҳамда уларнинг вазифалари ҳақида тушунча ва тавсиялар берилди.
Тадбир қатнашчилари бугунги кунда фарзандлар тарбиясида дуч келаётган муаммолар бўйича ўзаро баҳс ва мунозалар юритишиб, мулоқат якунида туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари томонидан оилада соғлом турмуш тарзини шакллантиришни ҳаётий мисоллар асосида батафсил тушунтириб ўтилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати