Қабул жараёнида ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ва масъуллар иштирок этди.
Ўтказилган қабулда фуқаролар иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам, йўл, тиббий-ижтимоий ёрдам ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилишди.
Аҳолига муаммоларнинг ечилиши юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам берилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилаётган мурожаатлар жойида масъулларга йўналтирилди ҳамда муддат талаб қиладиган мурожаатлар асосида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати