Ғаллаорол туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Жалолитдин Оқбоевнинг навбатдаги “Ҳоким ва уюшмаган ёшлар учрашуви” Аламли МФЙ да бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда иштирок этган ёшларнинг муаммо ва таклифлари бўйича бирма-бир суҳбатлашилди.
Учрашув давомида ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, аниқланган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, маълум вақт талаб этадиган масалаларни ижобий ҳал қилиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати