Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 15-май санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлашнинг муҳим чора-тадбирлари муҳокама қилиниб, 1 июндан бошлаб “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурини амалга ошириш бўйича алоҳида вазифалар белгилаб берилган эди.
Мазкур дастур ва унда берилган вазифалар мазмун-моҳиятини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида Ғаллаорол туман ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Республика “Ўзагросуғурта” АЖ бўлим бошлиғи С.Кулбаев ва туман ҳокими биринчи ўринбосари Т.Қўчқоров, ҳоким ёрдамчилари ҳамда тадбиркорлар қатнашди.
Тадбирда тадбиркорлар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олди.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати