Ғаллаорол туманининг Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғинида Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол туман суди раиси О.Эсанов иштирокида маҳалла ёшлари ўртасида ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхонлик мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида ёшларга вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисидаги қонуннинг мазмун моҳияти тарғибот қилинди.
Жиноят ишлари бўйича
Ғаллаорол туман
суди раиси О.Эсанов