Ғаллаорол туман ҳокимининг Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Мамаражабовнинг маълумотига кўра
Туманнинг Бахт МФЙ ҳудудидан “Электрон онлайн аукцион” савдоси орқали 2020 йил 26 август куни “Батумент” МЧЖ томонидан 0,1 га ер майдонида кўп қаватли турар жой қуриш учун ер майдони сотиб олганлиги ва 2020 йил 12 сентябрда туман ҳокимининг 4670-сонли қарори билан 0,1 га ер майдони ажратиб берилган. Қурилиш пудрат корхонаси томонидан 30 та хонадонга мўлжалланган, 3 подезли 5 қаватли 1 та уй-жой қурилиши 2022 йилда 80 % га бажарилган. Ўтган 2023 йилда қурилишни давом эттириш учун кредит маблағи ажратилишини сўраб банк муассасаларига мурожаат қилган бироқ банклар томонидан ресурс маблағлари етарли эмаслигини рўкач қилиб кредит маблағлари ажратилмаганлиги ҳисобига уй-жойнинг қурилиш ишлари тўхтаб қолган.
Қурилиш пудрат корхонаси рахбарининг маълум қилишича жорий йилнинг январ ойида Микрокредит банкнинг Зомин филиалига 3,0 млрд.сўм кредит маблағи ажратилиши учун барча зарурий хужжатларни тақдим этган. Феврал ойида банк томонидан кредит маблағлари ажратилиши ва жорий йилнинг май ойида ушбу уй-жойнинг қурилишини якунлаб фойдаланишга топширилади.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати