Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбоев бошчилигидаги вилоят ички ишлар, ДХХ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят бошқармалари ва ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ дастлаб ҳудуд ёшлари иштирокидаги маънавий-маърифий тадбирда қатнашишди.
Учрашувда ўнаётган авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ўқитиш ва касб-ҳунарга йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга ёшларнинг қизиқишлари ва интилишларини қўллаб-қувватлаш ва зарур қулайлик яратиш борасидаги ишлар тилга олинди. Мулоқот давомида тадбир иштирокчилари ўзларини қийнаётган муаммоларини ҳал этишда раҳбарлардан ёрдам сўрашди.
Учрашувда туман ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган ёшларнинг масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Билиб-билмай қонунни бузган ушбу авлод вакилларининг бандлик, ҳуқуқий ёрдам олиш бўйича масалаларини ҳал қилиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати