Жорий йил 24 май куни халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг эллик тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида туман ички ишлар бўлимининг жорий йилнинг 4 ой давомида “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш” борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи, туман Адлия бўлим бошлиғининг жойларда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисидаги ҳамда сессияда кун тартибидаги бошқа масалалар муҳокома қилиниб тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати