Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Ғаллаорол тумани Кўкбулоқ қишлоқ фуқаролар йиғинининг Қаропчи қишлоғи ҳудудида барпо этилаётган қуёш электр станцияси қурилиши жараёни билан танишди.
Лойиҳа ижрочилари билан мулоқот давомида ушбу станция 600 гектар майдонда юзага келтирилиши, бу иш учун 200 миллион АҚШ доллари миқдорида хориж инвестицияси жалб этилиши маълум қилинди.
Бирлашган Араб Амирликларининг “МАСДАР” компанияси томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг 1- босқичи жорий йилда, 2- босқичи эса 2024 йилда амалга оширилади. Натижада йилига 1 миллиард киловатт яшил энергия ишлаб чиқариш имкони пайдо бўлади.
Қолаверса, бу ерда 100 та иш ўрни юзага келтирилади.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати