Бугунги кунда мамлакатимизда ипакчилик саноатини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Туманда ипак қурти боқиб, пилла етиштираётган ва даромад олаётган юртдошларимиз талайгина.
Ҳозирда ушбу ипак қурти фермер ва касаначилар томонидан парвариш қилинмоқда ва яқин кунлар ичида қабул пунктларига ушбу пилла хом ашёси топширилади.
Ғаллаорол туманида жорий йилда 1387 қути ипак қурти уруғини парваришлаб, 81 тонна пилла хом ашёсини етиштириш режалаштирилган.
Ғаллаорол тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати