Ёшларнинг маънавиятини янада юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган Беш ташаббус олимпиадаси доирасида "Ёшлар рақс фестивали" танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда 10-15, 16-22, 23-30 ёш тоифасидаги ёшлар миллий ва замонавий рақс, яккахон ҳамда жамоавий рақс йўналишида ўзаро беллашдилар.
Ғолиб бўлган ёшларимиз вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати