9 май — “Хотира ва қадрлаш куни” ҳар йили туманимизда кенг нишонланиб келинади.
Байрам муносабати билан Ғаллаорол туман ҳокими туманимизда истиқомад қилиб келаётган иккинчи жаҳон уруши даврида фронт ортида хизмат қилган - “Ғ.Ғулом” маҳалласида яшовчи 1928 йилда туғилган, 95 ёшни қаршилаган фронт орти фахрийси Жўлбеков Ғайбулла отанинг хонадонига ташриф буюриб, ҳолидан хабар олди ва улар билан сухбатлашди.
Уларга юрт тинчлиги йўлидаги хизматлари учун миннатдорлик билдирди.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати