Мамлакатимизда ўтган йиллар давомида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилганкенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, 2023 йил 30 апрель куни умумхалқ референдуми асосида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, унда конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлар доираси кенгайтирилиб, халқ ҳокимиятчилиги принципининг муҳим қоидаларидан бири сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XII боб. Жамиятнинг иқтисодий негизлари, 65-модда. Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.
Жиноят ишлари бўйича
Ғаллаорол туман суди раиси О.Эсанов