Кишиларга нисбатан муайян бир жинсга мансуб бўлганлиги сабаб ишлатиладиган ҳар қандай зўравонлик гендер зўравонлиги ҳисобланиб, унинг турли шакллари мавжуд. Ҳозирда бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларга таъсир ўтказаётган доимий муаммо сифатида сақланиб қолмоқда. Мазкур муаммо алоҳида шахслар, оилалар ва жамиятга сезиларли таъсир кўрсатмоқда, иқтисодий тараққиёт ҳамда инсон ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш йўлида тўсиқ бўлмоқда.
Гендер зўравонлик — бу эркакларни аёллардан устун қўювчи патриархал муносабат тузилмалари ва маданий меъёрлар сабаб сақланиб қолаётган инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва гендер тенгсизлигининг юзага келишидир. Унинг оқибатлари кенг қамровли бўлиб, жисмоний, психологик ва ижтимоий фаровонликка таъсир кўрсатиши мумкин.
Гендер зўравонлик нафақат жабрланганларга зарар етказади, балки мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий тараққиётга ҳам тўсқинлик қилади. Стратегик инвестициялар орқали муаммонинг асосий сабабларни бартараф этиш, хабардорликни ошириш ва ўзаро ҳурмат ва тенглик маданиятини ривожлантириш мумкин. Комплекс ёндашув барча даражадаги инвестицияларни, жумладан давлат томонидан молиялаштиришни, хусусий сектор ташаббусларини, шу жумладан экология, ижтимоий сиёсат, корпоратив бошқарув доирасидаги мажбуриятларини, хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришни талаб қилади. БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистонда "16 кун фаоллик" акцияси гендер зўравонлигининг олдини олиш ишларига сармоя киритиш зарурлиги борасида бирлашмоқда.
2023 йил 25 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастури “Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар" глобал кампанияси доирасида 2023 йилда "Бирлашинг! Aёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ишларига сармоя киритинг" мавзусига бағишланган ахборот кампанияси бошланишини эълон қилди.
"16 кун фаоллик" кампанияси аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик ҳолларига барҳам беришга қаратилган кучли глобал ҳаракат бўлиб, ташаббус 25 ноябрдан 10 декабргача давом етади.
Кампания мақсадлари барчани аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олишда фаол иттифоқчи бўлиш, аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш учун республика бюджетидан маблағ ажратиш, шу жумладан, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни киритиш, иш жойларида хотин-қизларнинг иқтисодий ҳимоясини таъминлайдиган чораларга хусусий ва давлат сектори томонидан инвестициялар ажратилишини тарғиб қилишдан иборат.
А.Норқўзиев
Ғаллаорол туманлараро
иқтисодий суди раиси