Туман ҳокимлигининг Қурилиш, коммуникация, коммунал ҳўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари котибияти маълумотига кўра.
Қипчоқсув ва Нахроч маҳаллалари ҳудудида йўл-транспорт инфратузилмаси яхшилаш мақсадида 2022 йил “Обод қишлоқ” дастури асосида ҳудуддаги 8 км масофадаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлиб, жорий йилда “Опен бюджет” лойиҳаси доирасида ҳудуддаги 2,27 км масофадаги ички йўллар асфальт қопламаси билан таъмирланиб фойдаланишга топширилди
Бундан ташқари мурожаатда кўрсатилган Ғўбдин, Қипчоқсув ва Нахроч маҳаллалари ҳудудидан ўтувчи 26 км ички йўлнинг 6 км масофаси 2022 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан асфальто-бетон ва цементо-бетон қопламаси ётқизилиб таъмирланди. Республика “Ўзйўллойиҳа” ДУК томонидан ушбу йўлнинг қолган 20 км қисмини цементо-бетон қопламаси ётқизиб, таъмирлаш бўйича техник-иқтисодий асослари ва ишчи лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, Республика Автойўл қўмитасига тақдим қилиниб, 2024 йилда Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан таъмирланиши режалаштирилган.