Ғаллаорол туманининг Маданият марказида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 34 йиллиги байрами муносабати билан туманнинг байрам тадбири бўлиб ўтди.
Байрам тадбири Ғаллаорол туман ҳокимининг туман халқига йўллаган байрам табриги билан бошланди.
Тадбир давомида иштирокчиларга ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш тўғрисида қабул қилинган қонуннинг мазмун моҳияти тарғибот қилинди.
Туман Маданият бўлими бадиий жамоаси ҳамда Сурхондарё фольклор жамоасининг Она тилимизни, ватанимизни мадҳ этувчи куй, қўшиқ ва рақслари байрам тадбирига кўтаринкилик, иштирокчиларга байрамона кайфият бағишлади.
Ғаллаорол туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати